Savdogarlar Ustozi

Savdogarlar Ustozi

Kitoblar Olami
v1.1.13 (13) • Updated Mar 01, 2026
5.0 ★
10 Reviews
50,000+
Downloads
Android 7.0+
Requires
AD
Nome Savdogarlar Ustozi
Versione Android 7.0
Editore Kitoblar Olami
Genre BUSINESS
Size 24 MB
Versione 1.1.13 (13)
Ultimo aggiornamento il 2026-03-01
Downloads 50,000+
Accendilo Google Play


Download Savdogarlar Ustozi Android

Download APK (24 MB )

Savdogarlar Ustozi

Introductions Savdogarlar Ustozi

Kutib Oling. Biznesmenlar uchun navbatdagi kitob.

САВДОГАРЛАР УСТОЗИ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим
Дунёда шундай инсонлар бўлганки, бугун улар ҳақидаги ривоятлар, ҳикоялар
эртакдек туюлади. Бугунги кунларда улардек буюклар қайта туғилмайди, деб ишонилади,
ишонтирилади. Мен ҳам эл қатори улуғ аждодларимиз ҳақида ўқиганимда ғурурланаман ва
қайта туғилмайди буюклар деган ишончимда "содиқ" қоламан. Ўзим тадбиркор ўлароқ
(асли филологман) тирикчиликдаги минг бир қийинчиликларга дуч келаман.
Муваффақиятга, омадга, пуллар хазон бўлиб ётадиган келажакка тезроқ етиш учун ўнлаб
китоблар ўқидим, ўқияпман. У китоблар пул топишнинг, бу ҳаётда яшаб қолишнинг минг
бир усулини ўргатади. Тан олишим керак улардан кўп фойда олдим ва самарасини кун
сайин сезяпман. Яна шуни ҳам сезяпманки, менга нимадир етишмаяпти. Ўша ниманидир
узоқ қидирдим. У нимадир китобларда бўлиши керак. Ўқидим, изландим ва ниҳоят...
Ниҳоят топдим. Ўнлаб ўқиган китобларимда йўқ илмлар, ўзимизда экан. Нақ бурнимизнинг
тагида, шундоқ қўл узатса етаркан. Ўша илмлардан нега халқимиз шу пайтгача
фойдаланиб, яхши бир савдо, тирикчилик (бугун бизнес дейилади) ҳақида китоб ёзмаган?
Халқ айбдор эмас, аслида. Чунки улар мустақил бўлгач, тоғдай уйилиб ётган тирикчилик
ташвишидан ортиб, илмга эътибор беролмасди. Ҳалиям тирикчилик ташвишидан ортиб
янгилик сари илдамлаётганлари кам. Биз шу пайтгача ва ҳозир ҳам бизнес ҳақида, савдо
ҳақидаги етти ёт бегоналарнинг таълимотларидан сув ичяпмиз. Ҳалолликни қадоқлаб,
темир сандиққа қўйиб қўйганимизга анча бўлган. Нима қилсанг қил, бойи, ҳар қандай йўл
тўғри (ҳалолми, ҳаромми фарқи йўқ, сен танлаган ва тўғри деб билган ҳар қандай йўл ҳақ
йўлдир).
Бугун инсонлар ҳалол тижорат деса ажабланадиган аҳволга келиб қолаётир. Айни шу
сабаблар туфайли қўлга қалам олиб, камтарона бир асар ёзишга киришдим. Бу асар сизга
бойишнинг асл йўллари, омаднинг олтин калитлари, муваффақиятнинг ҳақиқий сири,
ҳотиржам яшашнинг бебаҳо йўллари, саҳийликнинг самаралари, дўстликнинг
устунликлари, ҳожатбарорликнинг туганмас фойдалари ҳақида ҳикоя қилади. Яна ҳалол
тижорат ва тожирнинг сифатлари берилади.
AD

Download APK (24 MB )